Линклар

Ироқнинг Анбар вилоятида яна портлаш содир бўлди


Ироқ полицияси ва расмийларига кўра, Анбар вилоятидаги бозорлардан бирида машина портлаши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган.

Асосан суннийлар яшайдиган Анбар вилоятида икки кундан бери ҳужумлар амалга оширилмоқда.

Сешанба кунги портлаш шом пайтида пойтахт Бағдоддан 65 километр ғарбда жойлашган Фаллужа шаҳридаги гавжум бозорда рўй берди. Воқеада 20 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Бир пайтлар жангариларнинг истеҳкоми ҳисобланган Фаллужа 2006 йилда маҳаллий суннийлар Ал-Қоидага қарши АҚШ ҳарбийлари билан бирлашгандан бери нисбатан тинч шаҳарлардан бирига айланганди.
XS
SM
MD
LG