Линклар

logo-print

Саркисян Байрутга сафар қилди


Арманистон президенти Серж Саркисян маҳаллий Ливандаги арман диаспораси етакчилари билан Туркия билан алоқаларни ўрнатиш масаласини муҳокама қилгани Байрутга борди.

Франс пресс агентлигига кўра, Байрутда Саркисянни бу режаларга қарши бўлган минглаб арманлар норозилик намойиши билан кутиб олган.

Саркисян Байрутга арман диаспораси орасида Туркия ва Арманистон расмийларининг ўзаро муносабатларни яхшилаш уринишларига оид эҳтиросларни совитишга қаратилган бир ҳафталик халқаро сафар доирасида борди.

Ливандаги 140 минглик арман диаспораси Усмонлилар даврида шарқий Онадўлидаги қирғиндан омон қолган арманларнинг авлодидан иборатдир.
XS
SM
MD
LG