Линклар

Қирғизистон газ учун қарзини тўлай бошлади


“Қирғизгаз” ширкати берган маълумотда айтилишича, Қирғизистоннинг Ўзбекистондан газ учун қарзи деярли 19 миллион долларни ташкил этади.

Қирғизистон томони бу қарзнинг 1,4 миллион долларини 6 октябр куни тўлаган.

Ўзбекистон томони Қирғизистон газдан бўлган қарзини 1 октябргача тўламаса, зангори олов беришни тўхтатишини маълум қилган эди.

24 сентябрдан бошлаб Қирғизистон жанубига ўзбек гази берилиши тўхтатилган, шимолий вилоятларга эса газ берилиши 30 фоизга қисқартирилган эди.
XS
SM
MD
LG