Линклар

Ўзбекистонга катта грант ажратилади


ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш бўйича глобал жамғарма келаси беш йил давомида силга қарши кураш дастури учун Ўзбекистонга 50 миллион доллар ажратишга қарор қилди.

Республика DOTS марказига кўра, ажратилаётган грант доирасида силга чалинган фуқаролар ижтимоий ҳимоясини ошириш ва ушбу касалликни сифатли диагностика қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг билдиришича, биргина 2006 йил давомида ҳар 100 минг кишидан 121 нафарида сил касаллиги аломатлари аниқланган. Республика бўйлаб жами 33 минг ҳолат қайд этилиб, 4600 киши сил касаллигидан вафот этган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йилга оид ҳисоботида айтилишича, мамлакат бўйича ҳар 100 минг кишидан сил билан боғлиқ 51 ҳолат қайд этилган.

Маълум бўлишича, DOTS дастури доирасида 2008 йил давомида жами 21 134 киши сил касаллигидан даволанган.
XS
SM
MD
LG