Линклар

logo-print

Туркманистон Россияга газ етказишни тикламоқчи


Кремл расмийларига кўра, Туркманистон ўз газини Россияга етказиб беришни қайта бошлаш борасида Москва билан келишувга эришган.

Кремл матбуот вакили Наталья Тимакованинг билдиришича, мазкур келишув Россия президенти Дмитрий Медведев ва Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг ўтган ой ўтказган сўзлашувлари чоғида имзоланган.

Жорий йилнинг апрел ойида Туркманистонни Россия билан боғловчи асосий газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг, расмий Ашхобот портлашда Россия томонини айблаб, газ экспортини тўхтатиб қўйди.

Айни пайтда Наталья Тимакова Россиянинг Газпром ширкати туркман гази импортини қайта тиклаш борасида техник масалаларни ҳал этаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG