Линклар

Россияда Политковская хотирланмоқда


Россияда бундан уч йил аввал номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган таниқли журналист Анна Политковская хотирланмоқда.

Расмий Кремлнинг ашаддий танқидчиларидан бўлган Политковская 2006 йилнинг 7 октябр куни ўз уйи олдида отиб кетилган эди.

Журналист оила-аъзолари ва унинг ҳамкасблари Политковская ўлдириб кетилган жойда хотира тадбири ўтказишни режалаганлар. Бу тадбирда собиқ Бош вазир Михаил Касьяновнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Россия прокуратураси Политковская иши юзасида уч кишини маҳкама тортган. Бироқ шу пайтгача қотиллик буюртмачилари аниқланмаган, жиноят ижрочиси эса ҳануз қўлга олинмаган.
XS
SM
MD
LG