Линклар

Аҳмадийнажод Женева сўзлашувларини олқишлади


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўтган ҳафта жаҳоннинг қудратли олти давлати вакиллари ва Теҳрон расмийлари ўртасида Женевада ўтказилган учрашувни “олдинган ташланган қадам”, дея баҳолади.

Женева музокараларида Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият муҳокама қилинди.

Эрон матбуоти, шунингдек, Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг “глобал миқёсдаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан конструктив ҳамкорлик қилишга умид қиламан”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Сешанба куни АҚШ расмийлари¸ агар Эрон ўз ядровий дастури юзасидан билдирилаётган ташвишларга жавоб қайтармаса, Вашингтон ва унинг иттифоқчилари бу давлатга қарши янги санкциялар жорий этишга тайёр эканини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG