Линклар

Вашингтонда Тошкент сиëсатига қарши пикет ўтказилади


14 октябр куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида Ўзбекистон пахта далаларидаги болалар меҳнатига қарши норозилик пикети ўтказилади.

Мазкур тадбирни америкалик Ўқитувчилар федерацияси, “Болалар меҳнатига қарши коалиция”, Ишчилар бирлашмаси”, “Меҳнаткашлар ҳуқуқини муҳофаза қилиш халқаро форуми”, шунингдек, бир нечта нодавлат ташкилотлари уюштирмоқдалар.

- Америкалик болалар мактабда билим олаётган бир пайтда, ўзбекистонлик болалар билим ўрганиш ўрнига пахта далаларида меҳнат қилмоқда. Эски анъанага мувофиқ Ўзбекистон ҳукумати миллиондан ортиқ ёш бола ва ўқитувчиларни хавфли шароитда пахта теришга мажбур қилмоқда. Ўзбек болалари қўллари билан терилган пахта АҚШда кийиб юрган кийимларимизни тайёрлашда ишлатилади, дейилади пикет ташкилотчилари очиқлаган пресс-релизда.

Тадбир ташкилотчилари жамоатчиликни Ўзбекистон ҳукумати сиёсатига қарши ўтказилаётган норозилик пикетида иштирок этишга чақирмоқда.

Расмий Тошкент эса пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланилаётганига оид халқаро ҳамжамият айбловларини инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG