Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

Журналист қотиллари топилмаëтир


Политковскаяа ўлимида айбланиб¸ сўнгра оқаланганларнинг учаласи ҳам чечен миллатига мансублар эди.
Политковскаяа ўлимида айбланиб¸ сўнгра оқаланганларнинг учаласи ҳам чечен миллатига мансублар эди.

7 октябр куни россиялик мустақил журналист Анна Политковская ўлдирилганига уч йил тўлди. Ўтган вақт мобайнида бу шов-шовли қотиллик буюртмачиси ҳам¸ ижрочиси ҳам топилмади.

Бундан роппа-роса уч йил бурун журналистик суриштирув бобида Россия ва хорижда ном чиқарган таниқли журналист Анна Политковская ўз уйи йўлагида отиб кетилган эди.

Халқаро жамоатчиликни Россиядаги демократия ва инсон ҳақлари соҳасидаги қўрқинчли вазиятдан яна бир бор сескантирган бу қотиллик атрофида жиддий мубоҳаса бошланиши билан¸ ўшандаги президент Владимир Путин¸ қотиллар топилишини шахсан ўз назоратига олишини билдирган эди.

Аммо орадан уч йил ўтиб ҳам¸ 48 яшар журналистни ўлдиргани учун ҳеч ким жазога тортилмади¸ терговчилар қотиллик буртмачиси ким¸ деган саволга жавоб топгани ҳам йўқ.

Анна Политковскаянинг қизи Вера онаси қотилларининг ҳамон топилмаганидан умидсизликка тушаëтганини яширмади.
Политковскаянинг қизи Вера¸ ўғли Иля¸ қотил ва буюртмачилар топилишига нисбатан умид вақт ўтган сайин камайиб бораëтганини айтадилар.

Сешанба куни онаси хотирасига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида Вера¸ тушкун руҳда яна шундай баëнот берди.

- Онам ўлдирилганидан бери уч йил ўтди. Оиламиз бу жиноятни уюштирган бутун бошли занжирга алоқадорларнинг топилиши ва маҳкамага тортилишига нисбатан умидини йўқотмоқда. Зотан вақт ўтган сайин қотилликни қилганларни топиш имкони ҳам камайиб бормоқда¸ дейди Вера Политковская.

Политковскаяни ўлдиришга алоқадорликда айбланган уч шахс шу йил феврал ойида Москва суди томонидан оқланган эди. Аммо июн ойида мамлакат Олий суди бу ҳукмни бекор қилиб¸ ишни қайта кўриб чиқиш учун қайта маҳкамага жўнатди.

Аммо қайта суд жараëни¸ ишни яна терговга қайтаришни талаб қилган Политковская болаларининг сўрови билан кечиктирилди.

Матбуот анжумани давомида Иля¸ ишнинг қайта терговга жўнатилгани ўз онаси учун адолат қарор топишига нисбатан сўнгги умид эканини айтади.

- Терговчилар яна бир имконга эга бўлдилар. Менимча бу охирги имкон¸ зотан жиноятдан бери анча вақт ўтди. Биз терговчиларнинг бу имкондан фойдаланишига умид қилаëтирмиз¸ дейди Иля.

Айни пайтда Политковская ҳамкасблари¸ хусусан у ишлаган “Новая газета” бош муҳаррири Сергей Соколов Анна ўлимини айнан ким буюргани очиқланишига деярли ишонмай қўйганларини эътироф қилдилар.

Шундай бўлса-да Соколов¸ терговчиларнинг қотиллик ортидагилар борасида янги тахминларни кўриб чиқаëтгани сал бўлса-да умид уйғотганини айтади.

- Ишни айни терговчилар гуруҳи қайта кўриб чиқади. Улар сафига айрим янгилари қўшилди¸ аммо кўпчилиги гуруҳда қолди. Мен терговчилар билан суҳбатлардан¸ уларнинг янги тахминларни кўриб чиқаëтганларини англадим. Агар жараëн рисоладагидай борса¸ тергов аввал ўйланганидан бошқа одамларни ҳам жараëнга тортади¸ деди “Новая газета” бош муҳаррири.

Соколовга кўра¸ апрел ойида Политковскаяни ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинган шахс қочиб кетган ва ҳозирда Европа давлатларидан бирида яшириниб юрибди.
XS
SM
MD
LG