Линклар

Кимë генийлари аниқланди


Бир миллион 400 минг долларлик Нобел мукофотини кимë соҳасида ҳам уч олим бўлишадиган бўлди.

Бир миллион 400 минг долларлик Нобел мукофотини кимë соҳасида ҳам уч олим бўлишадиган бўлди.

7 октябр куни Швеция Қироллик фанлар академияси 2009 йилги кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номини эълон қилди.

Кимё бўйича 2009 йилги Нобел мукофоти асли ҳиндистонлик Венкатраман Рамакришнан, америкалик Томас Стейц ҳамда исроиллик Ада Йонат исмли олимларга насиб этди.

Олимларнинг рибосомалар, яъни оқсиллар биосинтезини амалга оширувчи ҳужайра ичидаги зарраларни ўрганиш борасидаги изланишлари юқори баҳоланди. (Ўзбекистон энциклопедиясидан олинган изоҳга кўра¸барча тирик организм, (бактериялар(, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳар бир ҳужайрасида минг ва ўн минглаб рибосомалар бўлади.)

- Швеция Қироллик фанлар академияси 2009 йилги кимё бўйича Нобел мукофотини рибосомалар фаолияти ва уларнинг тузилишини ўрганишга салмоқли ҳисса қўшган профессорлар Венкатраман Рамакришнан, Томас Стейц ҳамда Ада Йонатга беришга қарор қилди, дея эълон қилди Швеция Қироллик фанлар академияси Бош котиби Геннер Оквист.

Нобел қўмитаси баёнотида айтилишича, учала олим томонидан олиб борилган тадқиқот фан учун катта аҳамиятга эга бўлиб, турли ҳил касалликларга қарши антибиотик ишлаб чиқаришни ривожлантиршга салмоқли ҳисса қўшган.

Исроиллик олима Ада Йонат Нобел мукофоти таъсис этилгандан буён кимё соҳасида ушбу нуфузли мукофотга сазовар бўлаётган тўртинчи аёлдир.

Журналистлар олима билан телефон орқали боғланишга муяссар бўлдилар ва уАда хоним ўзининг бениҳоя хурсанд эканини билдирди:

-Мен ўзимни жудаям бахтли ҳис қилмоқдаман. Бу мен учун қўл етмайдиган орзу эди, деди исроиллик олима.

Кимё бўйича 2008 йилги Нобел мукофоти япониялик олим Осаму Шимомура ва америкалик олимлар Мартин Чалфие ва Рожер Циенга насиб этган эди.

Олимлар яшил флюоресцент оқсил моддаларини кашф этгани учун бу мукофотга лойиқ деб топилган.

Душанба ва сешанба кунлари Нобел мукофотининг тиббиёт ва физика соҳаларидаги совриндорлар номи эълон қилинди.

8 октябр куни адабиёт, 9 октябр куни тинчлик ва 12 октябр куни иқтисод соҳаси бўйича Нобел мукофоти совриндорлари эълон қилинади.

Нобел мукофоти 1901 йили швециялик кашфиëтчи¸ хусусан динамитни кашф қилган Алфред Нобел томонидан таъсис этилган.

Нобел эса¸ ўз номидаги бу мукофотнинг инсоният учун фойда келтирувчи буюк кашфиëт соҳибларига берилишини ният ва мерос қилган.
XS
SM
MD
LG