Линклар

Обама маслаҳатчилари билан учрашди


Президент Барак Обама Афғонистон ва Покистондаги АҚШ стратегиясини қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилгани ўзининг юқори даражадаги маслаҳатчилари билан учрашди.

Чоршанба кунги йиғин Афғонистон уруши бошланганининг саккиз йиллигига тўғри келди.

Хабарларга кўра, Обама ўзининг юқори даржадаги 15 маслаҳатчиси, жумладан, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтслар билан учрашди.

Мажлисда Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Стэнли МакКристаллнинг сўровига кўра, у ерга қўшимча 40 минг аскарни юбориш маласининг муҳокама қилиниши кутилаётган эди.

Ҳозир Афғонистонда АҚШнинг 60 мингдан зиёд қўшини бор.
XS
SM
MD
LG