Линклар

АҚШ Марказий Осиё давлатларига ёрдам бермоқчи


Қўшма Штатлар Марказий Осиё давлатлари иқтисодларига ёрдам бериш воситаси ўлароқ минтақа мамлакатларининг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар учун товар ва хизматларни етказиб беришларини кўзда тутувчи режани ишлаб чиқмоқда.

Жорий ҳафтада Вашингтонда Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳамда Афғонистоннинг савдо вазирлари учрашиб, савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилади.

АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Демитриос Марантисга кўра, Пентагон ва АҚШнинг бошқа вазирликлари билан Марказий Осиё мамлакатлари учун АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари таъминотини амалга ошириш имкониятларини очишга оид режалар ишлаб чиқилмоқда.

Бу режалар, АҚШ расмийсига кўра, Марказий Осиёда инвестициялар ва янги иш жойларини яратиш имкониятларини очиб беради.
XS
SM
MD
LG