Линклар

Москва Вашингтон режаларидан хавотирда эмас


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШниг аксилракета мудофаа тизимларига оид янги режалари Россияга жиддий таҳдид солмаслиги ва Москва-Вашингтон муносабатлари яхшиланишига ҳисса қўшишини баён қилди.

Украинанинг Харков шаҳрига қилган сафари чоғида гапирган Лавров Обама маъмуриятининг янги режалари собиқ президент Буш маъмурияти Шарқий Европада ўрнатишни мудофаа тизмаларидан фарқли ўлароқ “таҳдидларни яратмаслигини” таъкидлади.

Ўтган ойда Обама маъмурияти Шарқий Европада аксилракета мудофаа тизимларини ўрнатишдан воз кечиб, унинг ўрнига денгизда жойлашган тизимни яратиш режасини эълон қилганди.
XS
SM
MD
LG