Линклар

logo-print

Кишинёвда Алиев ва Саркисян учрашади


Бугун Озарбайжон ва Арманистон етакчилари Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш уриниши ўлароқ навбатдаги музокараларни ўтказади.

Илҳом Алиев ва Серж Саркисян ўртасидаги учрашув Кишенёвда бўлиб ўтади.

Молдова пойтахти жума куни, шунингдек, МДҲ саммитига ҳам мезбонлик қилади.

Икки томон ўртасидаги учрашув келаси ҳафта Цюрихда Арманистон ва Туркия ўртасида ўзаро муносабатларни яхшилашга оид келишув имзоланишидан олдин ўтказилмоқда.

Арманистон ва Туркия ўртасидаги баҳсларга Анқара Тоғли Қорабоғ можаросида Озарбайжонни қўллаб-қувватлаганидан кейин 1993 йилда чегараларни ёпиб қўйгани ҳам ҳисса қўшган.
XS
SM
MD
LG