Линклар

logo-print

Аҳмадийнажод конструктив ҳамкорликдан умидвор


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ўтган ҳафта Женевада Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати, жумладан, АҚШ ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида ўтган музокараларни “олдинга ташланган қадам”, дея баҳолади.

Эрон расмий матбуоти Аҳмадийнажоддан иқтибос келтириб, унинг “глобал миқёсдаги ҳал этилмаган барча масалаларни ҳал этиш бўйича конструктив ҳамкорлик”ка умид қилаётганини маълум қилди.

Сешанба куни Америка расмийлари Вашингтон ва унинг шериклари Теҳрон ядровий қурол ясаш нияти йўқлигини исботлашдан бош тортишда давом этса, Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий этишга тайёрлигини изҳор қилган эди.

Эрон ўз ядровий дастури мутлақо тинч мақсадларда эканини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG