Линклар

logo-print

Афғонистонда катта миқдорда наркотик мусодара этилди


Афғонистон мудофаа вазирлигига кўра, АҚШ ва Афғонистон кучлари мамлакат жанубида ўтказилган амалиёт чоғида 50 тонна қора дори ва икки тоннага яқин героинни мусодара этган ва Толибоннинг 17 жангарисини йўқ қилган.

Вазирлик матбуот вакили Муҳаммад Зоҳир Азимий қўлга олинган наркотиклар баҳоси беш миллион АҚШ долларига тенг эканини маълум қилди.

Унга кўра, Ҳилманд вилоятининг Кажакий туманида ўтказилган амалиёт чоғида, шунингдек, 30 тонна ўғит, АК-47 русумидаги автоматлар ва ТК пулемётлари солинган мингта қути ҳам мусодара этилиб, героин ишлаб чиқарган лаборатория йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG