Линклар

logo-print

Клинтон Москвани танқид қилди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россия расмийларининг журналистлар қотилларини топиб, жавобгарликка тортмаётгани Россияда қонун устиворлигига эришиш уринишлари, ҳукуматнинг масъулияти ва коррупцияга қарши кураш ҳаракатларига путур етказишини баён қилди.

Клинтоннинг ёзма баёноти чоршанба куни Анна Политковская ўлдирилганига уч йил тўлиши муносабати билан эълон қилинди.

Клинтон Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига таяниб, Россияда 2000 йилдан бери 18 нафар журналист ўз касбий фаолияти боис ўлдирилгани ва улардан фақатгина биттасининг қотиллари жавобгарликка тортилганини қайд этди.

Давлат котибининг баёнотида 2004 йилда “Forbes” журналининг рус тилидаги нашри муҳаррири Пол Хлебников ҳамда шу йилнинг июл ойида Чеченистонда ўлдириб кетилган ҳуқуқ фаоли Наталя Эстемированинг қотиллари топилмагани ҳам эсга олинади.

Баёнот Клинтон хонимнинг 13-14 октябр кунларига белгиланган Москва сафари олдидан эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG