Линклар

Тинч океани яна нотинч


Вануату ороллари яқинида Тинч океани тубида 7,8 баллик зилзила рўй берди ва Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази минтақадаги 11 давлат, жумладан, Папуа, Янги Гвинея, Вануату Республикаси, Фижи Ороллари ва Янги Каледонияда цунами кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

АҚШ Геология марказига кўра, зилзила океан тубидан 30 километр чуқурликда рўй берган.

Бир ҳафта аввал Самоа оролларига ёпирилган цунами 150 кишининг ёстиғини қуритган эди.

АҚШ Геология марказининг маълум қилишича, бугун Филиппинда ҳам 6,7 баллли ер силкиниши рўй берган, вайронагарчилик ва талафотлар ҳақида маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG