Линклар

Обама Осиё бўйлаб сафарга отланмоқда


АҚШ президенти Барак Обама келаси ой Япония, Хитой, Жанубий Корея ва Сингапурга сафар қилишни режаламоқда.

Оқ уй маъмуриятига кўра, Обама Осиё сафарини 11 ноябр куни Япония пойтахти Токиодан бошлайди.

13-15 октябр куни АҚШ президенти Сингапурга йўл олади ва бу ерда иш бошлаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик саммитида иштирок этади.

Сингапурдан сўнг Барак Обама тўрт кунлик сафар билан Хитойга ташриф буюради. АҚШ президентининг Осиё бўйлаб илк сафари 19 ноябр куни Жанубий Кореяга ташрифи билан ниҳоясига етади.
XS
SM
MD
LG