Линклар

Кобулни яна портлаш титратди


Ҳиндистоннинг Кобулдаги элчихонаси олдида рўй берган кучли портлаш оқибатида камида 12 киши нобуд бўлди, 80дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарий портлаш худкуш шахс томонидан содир этилгани ва талофот кўрганларнинг аксари тинч аҳоли вакиллари эканини билдирди.

Айни пайтда Ҳиндистон элчихонаси ўзининг барча ходимлари соғ-омон эканини маълум қилди.

Ўтган йилнинг июл ойида ҳам Кобулдаги Ҳиндистон элчихонаси худкуш шахс томонидан нишонга олинган эди. Бу портлашда 58 киши, жумладан, ҳиндистонлик икки дипломат нобуд бўлган, 140дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.
XS
SM
MD
LG