Линклар

Немис ёзувчи Нобел мукофотига сазовор бўлди


Немис ёзувчиси Ҳерта Мюллер адабиёт бўйича 2009 йилги Нобел мукофотига сазовор бўлди.

-2009 йилги адабиëт бўйича Нобел мукофоти қуйма шеърият ва самимий наср орқали мазлумлар манзарасини чизиб берган немис ëзувчиси Ҳерта Мюллерга тақдим этилди, дея эълон қилди Швеция академиясининг доимий Бош котиби Питер Энгланд.

Ҳерта Мюллер 1953 йилда Руминияда таваллуд топган ва 1987 йилда Руминия коммунистик режимидан қочиб¸ Германияга кўчиб келган.
XS
SM
MD
LG