Линклар

НАТО Россияни ёрдамга чақирди


НАТО Россияни Афғонистондаги ролини ошириш, жумладан, толиблар билан курашаётган афғон армиясини қурол билан таъминлаш ва улар малакасини оширишга кўмаклашишга чақирди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен чоршанба куни қилган чиқишида халқаро альянс ва Россиянинг Афғонистондаги манфаатлари бир эканини таъкидлади.

- Россия юкларимизни ўз ҳудуди орқали Афғонистонга транзит қилишга аллақачон розилик бериб бўлган. Фикримча, транзит борасидаги шартнома янада кенгайтирилиши мумкин. Бундан ташқари Россия Афғонистон хавфсизлик кучларини қурол билан таъминлаши ва уларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишга кўмаклашиши мумкин, деди Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби, шунингдек, ҳарбий блокка аъзо Европа давлатларини Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юборишга чақирди.
XS
SM
MD
LG