Линклар

Берлусконини судга тортиш учун йўл очилди


Италия Бош вазири Сильвио Берлускони ҳукумат раҳбари сифатидаги дахлсизлиги бекор қилинганига қарамай ўз лавозимида ишлашни давом эттириши тўғрисида баёнот берди.

Берлускони ўзига қўйилаëтган коррупция айбловларини қуруқ сафсата, дея таърифлади.

Чоршанба куни Италия Конституцион суди “давлат амалдорлари дахлсизлиги тўғрисида” ўтган йил қабул қилинган қонунни бекор қилди.

Эндиликда Берлусконига қарши очилган, бироқ тўхтатиб қўйилган иккита маҳкама жараёни қайта бошланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG