Линклар

logo-print

Польшанинг ЕИ шартномасини имзолаши ноаниқ


Польша расмийлари мамлакат президентининг Лиссабон шартномасини имзолаши борасида турли маълумот тарқатмоқдалар.

Куннинг биринчи ярмида Польша президенти ёрдамчиларидан бири Лех Качинский 11 октябр куни ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини имзолайди, деган баёнот билан чиқди.

Бироқ Польша президентининг акаси, мухолифатдаги йирик партия етакчиси Ярослав Качинский ўзидаги маълумотларга таяниб, Лиссабон шартномаси имзоланмаслигини маълум қилди.

Польша президенти Лиссабон шартномасини имзоласа, ЕИ давлатлари орасида ушбу шартномани имзоламаган биргина Чехия республикаси қолади.

Айни пайтда Лиссабон шартномасига қарши чиқаётган президент Вацлав Клаус Конституцион суднинг бу шартнома борасида қабул қиладиган қарорини кутаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG