Линклар

Либерман тинчлик жараёнига ишончсизлик билдирди


Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман фаластинликлар билан тинчлик шартномасининг яқин келажакда имзоланишига ишонмаслигини маълум қилди.

-Келаси йиллар давомида можорага якун ясайдиган шартнома имзоланади деб ўйлаётганлар бу ердаги асл вазият ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмаслар ва улар бу билан адашмоқдалар, деди Исроил радиосига интервью берган Ташқи ишлар вазири.

Либерман Исроил ва Фаластин минтақада барқарорликни таъминлаш йўлида қисқа муддатли келишувлар имзолаши лозим, бироқ томонлар ўртасида ечим топмаётган масалаларнинг кечроқ муддатга қолдирилиши мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрни билдирди.

Яқинда АҚШнинг минтақа бўйича махсус вакили Жорж Митчелл Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш уриниши ўлароқ ҳар иккала давлат етакчилари билан сўзлашувлар олиб борган эди.
XS
SM
MD
LG