Линклар

Вашингтон Тбилиси билан сўзлашув ўтказади


АҚШнинг Тбилисидаги элчихонаси Вашингтон ва Тбилиси жорий ой якунида хавфсизлик масаласида музокаралар олиб боришини маълум қилди.

Элчихона баёнотида айтилишича, АҚШ Мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Александр Вершбоу АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.

Тбилисига келган АҚШ делегацияси Грузия расмийлари билан стратегик ҳамкорлик масалалари, Грузия мудофаа тизимини ислоҳ қилиш, минтақа хавфсизлиги ҳамда НАТОнинг Афғонистондаги амалиётларига кўмаклашиш каби масалаларни муҳокама қилишни режалаганлар.
XS
SM
MD
LG