Линклар

logo-print

Оқ уй: “Толибон Ал-Қоидачалик хатарли эмас”


Оқ уй Афғонистондаги Толибон ҳаракати Ал-Қоида террор тармоғичалик таҳдид солмаётганини баён қилди.

- Ўйлашимча, Қўшма Штатлар ҳудудида ўзининг дунё бўйлаб ҳаракат қилувчи жиҳодчи тармоғи воситасида ҳужумларни уюштиришни мақсад қилган Ал-Қоида билан Толибон ўртасида аниқ фарқ бор. Албатта, Толибон ҳаракати аъзолари ёвуз ишларни қилган ёмон одамлар экани ҳам аниқ. Лекин уларнинг халқаро миқёсдаги таҳдидларни яратиш имкониятлари Ал-Қоиданикидан анча фарқ қилади, деди Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббс.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Обама маъмурияти Толибон ҳаракатининг баъзи вакиллари билан мулоқотга киришиш эҳтимолларини кўриб чиқаётгани, бироқ бу борада бирор қарор қабул қилинмаганини маълум қилди.

Бугун Обама ўз маслаҳатчилари Афғонистон ва Покистондаги стратегияни қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилгани навбатдаги мажлисни ўтказади.

Кун тартибидаги масалалар орасида Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони Стэнли МакКристаллнинг у ерга қўшимча 40 минг АҚШ ҳарбийларини юбориш сўрови ҳам бор.
XS
SM
MD
LG