Линклар

logo-print

Алиев ва Саркисян музокара ўтказди


8 октябр куни Молдовада Озарбайжон ва Арманистон президентлари Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш борасидаги музокараларни ўтказди. Президентлар яқин орада яна учрашишга келишиб олдилар.

АҚШнинг Кишенёвдаги элчиси Роберт Брадтке пайшанба кунги музкаралар “жиддий ва конструктив” руҳда ўтганини баён қилди.

Боку билан Ереван ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятли бўлиши Арманистон билан Туркия ўртасидаги кўп йиллик адоватнинг якун топиши учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Россия элчиси Юрий Мерзляков икки президент ўртасидаги келгуси учрашув “тез орада” ўтказилишини маълум қилди.

Россия, Қўшма Штатлар ва Франция Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш бўйича Минск гуруҳига киради.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон президенти Серж Саркисян Кишенёвда қолиб, жума куни бошланадиган МДҲ саммити доирасида Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашадилар.
XS
SM
MD
LG