Линклар

logo-print

Клинтон Швейцарияга боради


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон шанба куни Цюрихда бўлиб ўтадиган Туркия билан Арманистон ўзаро муносабатларни яхшилашга оид келишувни имзолаш маросимида қатнашади.

Арманистон ва Туркиянинг ўзаро дипломатик муносабатларини ўрнатиш ва чегараларни очишга оид келишувни имзолаб, қайирб бир асрдан бери давом этаётган адоватга нуқта қўйиши кутилмоқда.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг йўққа чиқишига Биринчи жаҳон уруши пайтида усмонли турклар томонидан арманларнинг оммавий қирғин қилиниши сабаб бўлгани айтиб келинади.

Давлат Департаменти матбуот вакилига кўра, Клинтон Швейцарияга ташрифи чоғида Россия, Франция ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи вакиллари билан Эрон масаласини ҳам муҳокама қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG