Линклар

logo-print

БМТ Афғонистондаги худкуш ҳужумини қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши ва БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Кобулдаги Ҳиндистон элчихонаси олдида камида 17 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган худкуш ҳужумини қоралади. Пайшанба куни элчихона олдида машинага ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида яна 80 га яқин одам жароҳатланди.

15 аъзо давлатдан иборат Хавфсизлик кенгаши портлашни “кескин қоралаши” тўғрисидаги баёнотни эълон қилди. Баёнотда “Ал-Қоида, Толибон ва ноқонуний қуролли гуруҳлардан келаётган жиддий таҳдид” борасида хавотир билдирилади.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Ҳиндистон элчихонаси олдида содир этилган портлашни “ёвуз ҳужум”, дея қоралади.

Портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олган Толибон ҳаракати ҳужум нишони Ҳиндистон элчихонаси бўлганини таъкидлади.

Ҳиндистон расмийларига кўра, кейинги 15 ой ичида Кобулдаги элчихонага қарши амалга оширилган иккинчи ҳужумда дипломатик миссия ходимлардан ҳеч ким зиён кўрмаган.
XS
SM
MD
LG