Линклар

Обама ва Браун афғон масаласини муҳокама қилди


АҚШ президенти Барак Обама ва Британия бош вазири Гордон Браун Американинг Афғонистон ва Покистондаги стратегиясини қайта кўриб чиқаётгани мавзусини муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббсга кўра, ўзаро телефон суҳбатида икки давлат етакчиси мазкур масала хусусида “яқиндан маслаҳатлашувларни тўхтатмасликка” келишиб олган.

Айни кунларда Оқ уй маъмурияти ва Конгресс ўртасида Афғонистонга қўшимча қўшинларни юбориш масаласи хусусидага баҳслар авж олмоқда.

Чоршанба куни Обама ҳарбий, разведка ва сиёсий масалалар бўйича юқори даражадаги маслаҳатчилари билан Қўшма Штатларнинг минтақадаги стратегиясини қайта кўриб чиқиш мавзусини муҳокама қилди.

Обама ва унинг маслаҳатчилари жума куни яна учрашади.
XS
SM
MD
LG