Линклар

Нобел мукофоти АҚШ президентига берилди


Норвегия Нобел қўмитаси “халқаро дипломатия ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ғайриоддий уринишлари учун” 2009 йилги Халқаро Нобел тинчлик мукофоти АҚШ президенти Барак Обамага берилганини эълон қилди.

Нобел қўмитаси раиси Торбëйерн Йогланд Барак Обама ядровий қуроллар тарқалишининг олдини олишдаги роли ва халқаро сиёсий саҳнада янги муҳит яратганини алоҳида таъкидлади.

- Обама президент сифатида янги халқаро муҳит яратди. Асосий рол БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларга берилган кўп томонлама дипломатия қайта тикланди. Хатто энг мураккаб можароларга ечим топишда диалог ва музокаралардан асосий восита сифатида фойдаланилмоқда, деди Нобел қўмитаси раиси.

Тинчлик мукофоти швециялик саноатчи Альфред Нобел томонидан таъсис қилинган.

Барак Обама Нобел мукофоти берилган учинчи АҚШ президенти бўлди.

Ўтган асрнинг биринчи ярмида АҚШ президентлари Теодор Рузвельт ва Вудроу Вильсонга ҳам Нобол мукофоти берилган эди.

XS
SM
MD
LG