Линклар

Покистонда ўнлаб одам террор қурбони бўлди


Пешавор шаҳрининг одамлар билан гавжум Ҳайбар бозорида амалга оширилган ҳудкуш ҳужум оқибатида 50 нафардан ортиқ одам нобуд бўлди.

Вилоятнинг Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Саид Зоҳир Али Шоҳнинг айтишича¸ портлаш оқибатида яна юздан ортиқ одам яраланган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Март ойида Жамруд шаҳри яқинидаги масжидда содир этилган портлаш оқибатида элликка яқин одам қурбон бўлган эди.
XS
SM
MD
LG