Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:14

АҚШ Давлат котиби Европага сафар қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 9 октябр куни кечқурун Европага беш кунлик сафар бошлайди.

Клинтон хоним дастлаб Швейцария¸ ундан сўнг Британия, Ирландия ва Россияга боради.

АҚШ Давлат котибининг Арманистон ва Туркия ўртасида муносабатларни яхшилаш борасида Цюрих шаҳрида шанба куни тарихий шартнома имзоланиши маросимида қатнашиши кутилмоқда.

Клинтон Цюрихдан сўнг Лондон, Дублин, Бельфаст, Москва ҳамда Татаристон пойтахти Қозонга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG