Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:52

Дунë етакчилари Обамани қутламоқда


Европа Иттифоқи комиссияси раиси Хосе Мануэл Бароззо Нобел тинчлик мукофотининг АҚШ президенти Барак Обамага берилгани одамларнинг дунё хавфсизлигини таъминлаш умидини мустаҳкамлашини айтди.

Фаластин мухторияти Барак Обамани Нобел мукофоти билан табриклаб, бу Обамани Яқин Шарқ тинчлик жараёнига кучлироқ туркти беришга рағбатлантиришига умид билдирди.

2009 йилги Нобел тинчлик мукофотининг АҚШ президенти Барак Обамага берилганини айни мукофот соҳиби бўлган СССР собиқ президенти Михаил Горбачев, бангладешлик иқтисодчи Муҳаммад Юнус, Жанубий Африка собиқ президенти Нельсон Мандела ва бошқалар қутлади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод маслаҳатчиси Али Акбар Жаванфекр Франс пресс ахборот агентлигига бу мукофот Обамани дунё бўйича адолатсизликка чек қўйиш ҳаракатини бошлашга ундашига умид билдирди.

Айни пайтда Толибон ҳаракати матбуот вакили Обамага Нобел мукофоти берилганини қоралади.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид Франс пресс ахборот агентлигига АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун “ҳеч қандай чора кўрмагани”ни айтди.
XS
SM
MD
LG