Линклар

Ашхобод АҚШ тинчликчиларини киритмаëтир


АҚШ ҳукуматига қарашли Тинчлик корпусининг минтақавий дастури раҳбари Крис Лийл рухсат берилгани ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганига қарамай, ташкилотнинг 47 нафар ходими Туркманистонга бора олмаётганини айтди.

Лийлга кўра, жўнаб кетишга бир кун қолганда Туркманистон элчихонасидан дипломатик мактуб олинган.

Унда Тинчлик корпуси ходимларининг “бу йил эмас балки келаси йилда таклиф қилиниши” билдирилган.

Крис Лийл бундай қарор қабул қилинишига нима сабаб бўлганидан бехабар эканини айтди.

Тинчлик корпуси Туркманистонда инглиз тилини ўқитиш ва саломатлик билан боғлиқ дастурларни амалга ошириб келмоқда.

Бироқ Туркманистон раҳбарлари ташкилот ходимларига шубҳа билан қарайди.

2002 йилда Россия айрим кўнгилли ходимларни жосусликда айблаб, ташкилотни мамлакатдан чиқариб юборган эди.
XS
SM
MD
LG