Линклар

logo-print

Эркин микрофон - Муфтий билан фахрланаман!

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

дейди қибрайлик Ғофуржон ака 2002 йил октябрида Москвадаги Норд Ост театрида гаровга олинганларни озод қилиш учун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жанггарилар билан сўзлашувга журъат қилганини эслай туриб.

Пахтакор эсланганда¸ Пахтаойни ҳам эсланг...

Ўтган асрнинг 80- йилларида Ўзбекистонда машҳур бўлган Пахтаой гуруҳининг Пахтакор жамоаси билан авиаҳалокатга учрагани ҳақида гап-сўзлар юрар эди. Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан қўнғироқ қилган Ғофур ака бунга аниқлик киритишни истади.

Ғофур ака: Мана Пахтакор командасининг фожеали ҳалок бўлганига передача бердингизлар-а? Украинада авария бўлган. Шунда Пахтаой ансамбли ҳам бўлганми ëки йўқми?

Озодлик: Биз бу масалани ўргандик. Шунақа ансамбл бўлган экан. Сиз биласизми бу ҳақда?

Ғофур ака: Раҳматли Эргаш Каримов билан Ҳасан Йўлдошев деган артист бўлган. Шунинг қизи ҳам шунда бўлган экан. Ўша самолëтда бўлган экан. У ўшанга куйиниб¸ ўлиб кетган экан. Мен буни бир яхши одамдан эшитдимда.

Озодлик: Пахтакор масаласини ўрганганимизда¸ Пахтаой масаласини жуда кўп қидириб кўрдик. Сиз Пахтаойнинг ашулаларини эшитганмисиз?

Ғофур ака: Ҳа¸ эшитганман. Чëрно-белый телевизорларда ҳар кун берарди. Масалан¸ Ҳасан Йўлдошевни танийдиган артистлар билмас эканми шуни? Раҳматли бўлиб кетди у одам. Шунга куйиб ўлиб кетган деб эшитдим мен. Менга қизиқ бўлаëтган жойи шуки¸ нега Пахтакорни ҳамма эслайди¸ ëш қизларни эса ҳеч ким эсламайди? Бошқа самолëтда бўлган бўлса ҳам. Москванинг КГБсидан¸ Белорусиянинг КГБсидан олса бўлмайдими? Ҳозир берадику улар. Ҳозир НТВларда КГБнинг архивларини очаяптику. Даже Берияларни кўрсатди. Ўрислар бунақа нарсаларга инсофлироқ.

Озодлик: Келажакда бизларнинг Берияларники ҳам очилиб қолар¸ Худо хоҳласа.

- Балки¸ дейди Ғофур ака.


Бесланда уч тошкентлик бола ҳам ўлди

Титаник кемаси чўкканида¸ Британиядаги маҳаллий газеталар “Кема чўкди. Унинг ичида қишлоғимиздан фалончи ҳам бор эди” деб ëзди. Бу воқеа журналистика ўрнаги сифатида тарихга кирди. Қибрайдан сим қоққан Ғофур ака Беслан фожеасида уч нафар ўзбекнинг ҳам нобуд бўлганини ўзбек матбуоти нега айтмади¸ деб савол қўяди.

Ғофур ака: Беслан воқеасини эслайсизми?

Озодлик: Ҳа¸ эслайман.

Ғофур ака: 300 нечадир одам ўлган¸ террористлар мактабни олган¸ Басаевлар¸ эслайсизми?

Озодлик: Биламан.

Ғофур ака: Шунда Тошкентдан учта бола бор экан. Шу учта боланинг иккитаси кўчиб борган экан¸ биттаси ўртоғининг олдига борган экан. Ўша ерда ўлганларнинг ичида тошкентлик болалар ҳам бўлган эакн.

Озодлик: Буни сиз қаердан эшитдингиз?

Ғофур ака: Буни мен бир мактаб директоридан эшитдим. Бу бола Сергели районидаги 13 мактабдан бўлган экан.

Озодлик: Исм-шарифини билмайсизми?

Ғофур ака: Билмайман. Мана террористларни ëмон деймиз¸ нега шу болаларни Ўзбекистонда ҳеч ким эсламайди? Пахтаойни эсламайди. Нимага “Беслан воқеасида Тошкентдан ҳам бола бўлган” ¸деб битта одам эсламайди? Тушунтира олдима буни?

Озодлик: Тушундим. Катта воқеа бўлар экан¸ кичкина воқеаларга катта воқеанинг сояси тушар эканда.

- Мана чет элларда¸ Американинг битта анақаси ўлиб қолса¸ дарров чиқадими. Мана Эронда журналистни қамаб қўйди¸ миллион одам кўтарилдими? Нимага бизлар ҳеч кимга ҳеч нарса демаймиз? Нега эсламаймиз? Ë гапим нотўғрими¸ дейди Ғофур ака.


Ватан керак эмасми бу депутатларга?

Суҳбатдошимиз Озодликнинг мунтазам тингловчиларидан бири. Парламент сайловида диний хизматчиларни депутат бўлишига бўлган чеклов ҳам тингловчимиз эътирозига сабаб бўлди.

Ғофур ака: Нега? Диндорларнинг ватан учун¸ халқ учун яхши хизмат қилганлари бўлсачи? Бўлиши мумкинми шунақалар?

Озодлик: Черков¸ масжид ва синагога ходимлари назарда тутилган. Яъни диний хизматчилар.

Ғофур ака: Диний хизматчилар ватанга депутатлардан яхши хизмат қилиши мумкинми ëки йўқми? Нимага деб савол берсангиз¸ мен сизга тушунтириб бераман.

Озодлик: Нимага?

Ғофур ака: Террористлар Москвада Норд Ост деган театрни олди. Мен НТВларни кўраманда. Андижонлик битта бола товоқча дедию. Товоқчамиз бор. Норд Остни олган террористлар билан переговорга бизларнинг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бордилар. Эшитганмисиз буни?

Озодлик: Буни эшитмаганман.

Ғофур ака: Ана энди ëзиб қўйинг. Бу киши кириб чиқдилар¸ гаплашдилар. Террористлар билан гаплашиб чиқишни представит қилаяпсизми? Қанақа юрак керак¸ қанақа мардлик керак.

Озодлик: Совет пайтида депутат бўлганлар.

Ғофур ака: СССР олий совети депутати бўлган. Ҳозир мустабид тузум деяпмизку. Ўша пайтда диндорларга йўл берган экан. Ана энди мана шу Норд Остга кириб чиққанини эшитмагансиз. Озодлик ўзи кўп нарсадан хабардор бўлади. Тўғрими¸ йўқми?

Озодлик: Йўқ¸ биз ростдан эшитмаганмиз. Бизга маълумотларни бераëтганингиз учун раҳмат сизга.

Ғофур ака: Ўша ерда Кобзон ҳам кирган. Биласиза Кобзонни? СССР халқ артисти. Шунга Россия герой берди. Норд Остга киргани учун Кобзонга герой берди. Бизларда ҳеч ким эсламайди ҳам. Диндор бўлгани учун эсламайдими ë бошқа бўлгани учун эсламайдими. Шу қизиқ менга. Халққа жонини бериб хизмат қилса¸ менга диндорми¸ диндор эмасми фарқи нима деб ҳисоблайман мен ўзимга. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни ҳам ўзимга герой деб ҳисоблайман. Шу инсон билан фахрланаман. Мен буни амру-маъруфда эшитганман. Секретный гап эмас бу. Мана Андижон воқеаларни берасизлар. Бирорта депутат бордими ўша ëққа? Бу гапларимни беринг. Мен қўрқмайман. Адресим¸ телефоним бор. Биттаси бориб “Ў¸ нима гап? Нима қилмоқчисан? Кимсан” дедими?

Озодлик: Ўша пайтдаги Ички ишлар вазири Зокир Алматов борди¸ шекилли.

- Депутатларчи? Ватан керак эмасми бу депутатларга? Нега боришмади улар? Диндорларни СССР депутат қилган экан¸ нимага мустақил Ўзбекистон депутат қилиши мумкин эмас? Ҳамма диндор террорист эмаску¸ ҳамма диндор ëмон эмаску¸ деб тушунаман мен. Мен ўзим жуда диний одам эмасман. Республикага кимнинг фойдаси тегса¸ антихрист бўладими¸ христиан бўладими¸ мусулмон бўладими уни депутат қилиб сайлаш керак. “Сен диндорсан бўлмайсан¸ сен Худога ишонмайсан бўлмайсан” деб ўтириш керак эмас. Кимнинг қўлидан яхши иш келса¸ бериш керак. Мен республикани кўтаришга шунақа деб тушунаман¸ дейди Ғофур ака.


Ўртадан бўлинган қабристонлар


Ўзбекистоннинг Туркманистон билан чегарасидан телефон қилган тингловчимиз ота-бобосининг ҳоки ëтган қабристон икки мамлакат ҳудудида қолиб кетганидан нолийди.

- Туркманистон билан ўртасидан бўлиб олган. Бизнинг оғайнилар Туркманистонда қолиб кетганда. Шунга кеча борсак¸ Туркманистоннинг солдатлари “Отиб ташлаймиз. Олиб бориб қамаб ташлаймиз” деб ўтказмади. “Туркманистоннинг ерига ўтсангизлар¸ отиб ташлаймиз” деди.

Озодлик: "Мискин бобо"га нима учун борган эдингиз?

- Зиëратга. Қариндош-уруғларнинг ҳаммаси шу ерда. Қўйимгоҳимиз шу ердада.

Озодлик: Демак¸ сизнинг ота-боболарингизнинг ҳоки "Мискин бобо" қабристонида. У эса Туркманистон ҳудудида қолиб кетган.

- Қабристон ўртасидан бўлинганда. Ярми Ўзбекистонда¸ ярми Туркманистонда. Шунга энди қанақа қилиб борамиз? У ëқдан айланиб борамиз десак¸ 8 доллар тўлагудай имконият йўқ. Борганда эса 15-20 одам бўлиб борамиз.

Озодлик: Сиз қаердансиз?

- Қорақалпоғистон республикаси¸ Тахиатош туманиданман¸ дейди

Тасвирланган бу манзара Чингиз Айтматовнинг "Асрларга татигулик кун" романидаги воқеани эслатади. Романда қабристоннинг ҳарбий ҳудудда бўлиб қолгани боис¸ у ерга майит кўтарган тобуткашларни қўйишмайди.


"Борса келмас" ҳикояси

"Мискин Бобо" қабристонидан сал нарида Жаслиқ деган қамоқхона бор. Совет даврида "Худо дўзахни яратди¸ одам эса Тоштурмани" деган гап бўлар эди. Мустақиллик меъмори Каримов бунëд қилган Жаслиқ қамоқхонаси эътиқод маҳбуслари жазо ўтайдиган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Ургутдан занг урган навбатдаги суҳбатдошимиз куни-кеча Жаслиқда жазо ўтаëтган эътиқод маҳбуси - поччасини кўриб келганини айтади.

- Самарқанд вилояти Ургут туманиданмиз. Жаслиқ қамоқхонасига борган эдик. Биринчи борганимизда изоляторда¸ деб қайтариб юборди.

Озодлик: Нимага борган эдингиз? Сизнинг кимингиздир қамоқдами?

- Ҳа¸ поччам қамоқда.

Озодлик: Нима айб билан қамалган?

- 159 билан. Изоляторда¸ деб қайтарганидан кейин қайтиб келдик. “15 кундан кейин келсанг¸ киритамиз” деди. 15 кундан кейин бордик. Опам кириб чиқди. Поччам “Изоляторга тушганим йўқ. Булар ҳозир шунақа одат чиқарган” деб айтибди. Нукуснинг ўзидан келганлар тезда кириб чиқади¸ Самарқанд томондан борганлар эса икки-уч кун кутиши керак. Жаслиқ зонасидагилар шунақа қилиқларни чиқариб олган. Зонанинг олдида гостиницаси бор. Ўша гостиницасига кунига 1000 сўмдан пул олади. Ичкарида свидание хонаси бўш бўлса ҳам қўймайди. Икки кун ëтишингиз керак.

Озодлик: Пул ишлаш мақсадида.

- Ҳа¸ шундай. “2000 сўм менга бер. Мен сени киргизаман” деса¸ одамлар шуни беради. Жаслиқ Қорақалпоғистон территориясидаку. Ўша томондан қамалганларнинг ëнига боришса¸ бир кун ëтар-ëтмас олиб кириб кетишади. 159¸ 244 билан қамалганларники қолаверади.

Озодлик: Жаслиққа охирги марта қачон бордингиз?

- 2-3 сентябрда борганимизда киргизмади. Қайтиб келиб¸ 1 октябрда бордик.

Озодлик: Маҳбусларнинг аҳволи қандай?

- Оғир. Биз қозон хом кадини сувга буғлаб пишмаган ҳолда беришар экан.

Озодлик: Хом қовоқни-а?

- Ҳа. Қозонга ташлаб¸ қайнатиб¸ устига тоғорани тўнтариб қўйиб беришаркан¸ дейди Жаслиқ қамоқхонасига бориб келган ургутлик тингловчимиз.

“Мен Ўзбекистондан эмасман”

Эътиқод маҳбуслари хом қовоқ тўлдирилган товоққа қараб кўзи мўлтираëтган бир пайтда¸ ўзбек қизлари дунëдаги исловотхоналарни обод қилмоқда¸ деб қибрайлик суҳбатдошимиз ўз хавотирини билдирди.

- Менинг битта танишим 48 ëшларда. Туркияга бориб оила боқади. Туркияда биттасининг болаларига қараб ўтиради¸ шунга неча юз доллар беради. Шу қайтиб келган эди¸ аэропортдан қайтариб чиқармади. У катта аëл¸ ëмон поведениедаги аëл эмас. Аэропортда 2500 доллар сўрашди. Куала Лумпурга¸ БАА га чичиб кетадиганларни билар экан бу чиқариб юборадиганлар. Ë билмайдими? Малайзияда мен эшитганман¸ қизи Ҳажга бормаса¸ эр олмас экан¸ йигит Ҳажга бормаса¸ қиз беришмас экан. Ростми ëки ëлғонми билмайман. Бизларнинг қизлар ўша ерда нима иш қилаëтганини бизларнинг ўша ердаги элчихонадагилар билмайдими? Ўқишга келган студент кўрган¸ улар кўрмайдими? Уят эмасми бизнинг номусимизга? Посол лицо государства деган жойи бор. Мана шу гапларимни посолстволарга қўйиб беринглар. Бу уят бўлиб кетдику.

Менинг битта арман танишим бор. Иш билан Ҳиндистонга бориб келади. “Мен Ўзбекистондан эмасман”¸ деб айтаман дейди. Ишонасизми шу гапга? Ўзбекистонданман деса¸ “Қизларни олиб келасизларми? Қизлар йўқми” деб сўрайвераркан. Уят бўлиб кетдию Ал-Бухорийлар авлодига. Телевизор қўйсангиз¸ “Биз имом Бухорий авлодимиз¸ биз Амир Темур авлодимиз”. Мен тушунмадим бу сиëсатларга. Битта танишим БАА дан машина олиб келиб сотади. “Биз эркаклар уяламиз. Араблар устимиздан кулади” дейди. Тушунаяпсизми¸ дейди куйиниб қибрайлик Ғофур ака.


Мактабга пардани ҳам болалар олиб берадими?

Қувасойлик суҳбатдошимиз эса ишсиз қолган пайтда иккита фарзандига мактаб солиқ солганидан ранжийди.

- Мактабда иккита қизим ўқийди. Ҳозир шуларни зўрлаб 10 200 сўмдан олиб келинглар¸ дейишаяпти. Ўшанга ҳайронмиз. Ишламасак¸ иш йўқ бўлса¸ қаердан оламиз бу пулни? Болаларга дўқ қилиб¸ шунақа қилишаяпти. Қувасой шаҳар¸ Дўстлик қўрғончаси деган жойда яшаймиз.

Озодлик: Тушунтириб айтиб беринг. Нима бўпти? Қанақа солиқ солишипти?

- 10 мингдан олиб келинглар депти. Ўқитувчилар болаларга “10200дан олиб келинглар. Парда оламиз” дебди. Энди мактабга пардани ҳам болалар олиб берадими?

Озодлик: Мактаб маърифат жойи. Ҳар ҳолда садақа қилсангиз яхши эмасми? Нима деб ўйлайсиз? Болаларимиз илм олади. Мактабга ëрдам бериш яхши эмасми?

- Яхшию¸ энди қаранг¸ 2-3 синф болалардан 11300 сўмдан йиғиш. Нимага ахир? Мисол учун бизда ҳозир умуман иш йўқ. Хотин ишласа¸ 70 минг ойлик олади. Бу нонга ҳам етмайди. Ўшанга ҳайрон бўлиб¸ сизларни ҳар куни эшитаман¸ сизларга СМС ëзиб юборган эдимда¸ дейди қувасойлик суҳбатдошимиз.

Каримовнинг хабари йўқ???

Россиядан қўнғироқ қилган хоразмлик йигит куни кеча эркин микрофонда фикр билдирган юртдошининг гапларига қўшилмаслигини айтади.

- Кеча Хоразмдан “Каримовнинг хабари йўқ. Ҳаммаси яхши бўлиб кетади” бир бола гапирди. Бу бўлиши мумкин эмас. Биринчидан¸ миллионлаб одам Россияда юрганидан президентнинг хабари йўқ бўлиши мумкин эмас. Иккинчидан¸ шунақа савияси паст¸ ўқимаган¸ паст фикрлайдиган одамлар кўпайиб кетгани учун Ўзбекистон хонавайрон бўлиб кетди. Раҳмат сизларга. Кеча шу гапга қарши Юсуф Жуманинг бир шеърини қўйдингизлар. Шунинг учун раҳмат демоқчиман¸ дейди Россиядан қўнғироқ қилган хоразмлик йигит.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар Сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG