Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:16

Ўзбекистон "қора рўйхат"да қолиши мумкин


Ўзбекистон жиноят йўли билан топилган даромадларга қарши қониқарли даражада кураша олмаётган давлатлар “қора рўйхати”да қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда “Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти ЕврОсиё гуруҳи расмийси маълум қилди.

Бу ҳақда 12.uz интернет нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, 2010 йил февралида “Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти жиноий йўллар билан топилган даромадларга қарши қониқарли даражада кураша олмаётган давлатлар “қора рўйхати”нинг иккинчи нашрини чиқаради.

Мазкур халқаро ташкилотнинг ЕврОсиё гуруҳи ижрочи котиби Игор Небиваевнинг айтишича, “қора рўйхат”дан Россия ўчирилади.

Игор Небиваев Россия жорий йилнинг сентябр ойида Европа кенгаши йиғинида жиноят йўли билан топилган даромадларга қарши кураш йўналишида бир қатор ижобий натижаларга эришганини исботлай олганини айтди.

Эслатиш жоизки, Россия мазкур “қора рўйхат”дан ўн йил мобайнида ўчирилмаган эди. Айни пайтда “Катта йигирматалик” давлатлари ҳам Россиянинг бу рўйхатдан ўчирилишини талаб қилмоқдалар.

“Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти ЕврОсиё гуруҳи ижрочи котиби Игор Небиваевнинг айтишича, Ўзбекистон “қора рўйхат”нинг янги нашрида ҳам қайд этилади.

“Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти 2008 йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон молия тизимини халқаро меъёрлар даражасига яқинлаштириш талаби билан чиққан эди. Ташкилотга кўра, бу талабнинг бажарилиши “пул ювиш ва терроризмни молиялаштирлишига қарши курашнинг узвий қисмидир”.

2009 йил 25 февралида “Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти бу мавзуга яна бир бор қайтган ва Ўзбекистон қўйилган талабларни бажармаётганидан ташвиш билдирган эди.

““Ифлос пуллар” ва терроризмни молиялаштирилишига қарши кураш халқаро ташкилоти 2008 йил 16 октябрдаги баёнотига қайта таянган ҳолда ўз аъзоларини ва барча юрисдикцияларни ўз молиявий секторини Ўзбекистондан бўлиши мумкин таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтиришга чақиради”, дейилади 2009 йил 25 февралида ги баёнотда.
XS
SM
MD
LG