Линклар

Медведев Обамага табрик йўллади


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ президенти Барак Обамага Нобел Тинчлик мукофотининг берилиши Москва-Вашингтон алоқаларининг янада мустаҳкамланиши учун туртки бўлишига умид билдирди.

Нобел қўмитаси 9 октябр куни кўпчилик учун мутлақ кутилмаган қарор қабул қилиб, 2009 йилги Нобел Тинчлик мукофотини АҚШ президенти Барак Обамага берди.

Барак Обама январ ойида АҚШ президенти лавозимига киришгандан сўнг Россия-АҚШ муносабатларини қайта кўриб чиқишга ваъда берган.

Жорж Буш ва Владимир Путин президентлиги даврида икки давлат ўртасидаги алоқалар анча совуқлашган эди.
XS
SM
MD
LG