Линклар

Полша президенти Лиссабон шартномасини имзолади


Полша президенти Лех Качинский ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасини имзолади.

Варшавада бўлиб ўтган шартномани имзолаш маросимида Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо, ЕИ мутасаддилари ва хорижлик дипломатлар иштирок этдилар.

Полша парламенти Лиссабон шартномасини ўтган йил ратификация қилган эди, бироқ мамлакат президенти шу пайтгача уни имзолашдан бош тортиб келаётган эди.

Ўтган ҳафта Ирландия фуқаролари ҳам мамлакатда ўтказилган референдумда Лиссабон шартномасини ёқлаб овоз бердилар.

Шундай қилиб, ЕИга аъзо 27 давлат орасида мазкур шартномани имзоламаган мамлакат биргина Чехия республикаси бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG