Линклар

logo-print

Покистон армияси қароргоҳи ҳужумга учради


Покистон армиясининг Исломобод яқинидаги қароргоҳи номаълум шахслар томонидан ҳужумга учради.

Расмийларнинг билдиришича, рўй берган отишмада олти аскар ва ҳужум қилган шахслардан тўрт нафари нобуд бўлган.

Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос сўзларига кўра, қуролланган номаълум шахслар машинада ҳарбийлар постига яқинлашиб, аскарларга қарата ўт очган. Отишмада тинч аҳоли вакилларидан ҳам бир кишининг нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.

Мазкур воқеадан бир кун аввал Пешовар шаҳрида кучли портлаш содир этилган эди. Бу портлашда салкам 50 киши ўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG