Линклар

Жаҳон Банки Ўзбекистонга кредит бермоқда


Жаҳон Банки Фарғона водийсидаги сув манбаларини бошқариш лойиҳасининг биринчи фазаси учун Ўзбекистон ҳукуматига 65,5 миллион доллар кредит ажратади.

Бу ҳақда РИА-Новости агентлиги Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот вакилига таяниб хабар тарқатди.

-Мазкур лойиҳа Фарғона водийсидаги сув манбаларини бошқаришга қаратилган узоқ муддатли дастурнинг биринчи фазаси бўлиб, унда Риштон, Бағдод ва Олтиариқ каби туманларда коллектор-дренаж сувлари сифатини ошириш мақсад қилинган. Бундан ташқари суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, суғориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни кучайтириш ҳам назарда тутилган,-дея қўшимча қилди Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Россия агентлигига.
XS
SM
MD
LG