Линклар

logo-print

Каримов General Motors расмийсини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 9 октябр куни Оқ саройда “General Motors International Operations” президенти, “General Motors” корпорацияси ижрочи вице-президенти Ник Райлини қабул қилди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, Каримов Ўзбекистон автосаноати билан “General Motors” ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганини ҳамда Ник Райли билан учрашув ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устивор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият эканини алоҳида таъкидлаган.

Музокара чоғида янги модел линиясини ташкил қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, маҳсулот экспорти ҳажмини ошириш, атомобилсозлик саноатида ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

"“General Motors” Ўзбекистонда фаолият юрита бошлагандан буён қисқа давр мобайнида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида салмоқли ишлар қилинди, жумладан, янги автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди", дейилади ЎзА хабарида
XS
SM
MD
LG