Линклар

Алиев-Саркисян сўзлашувлари самара бермади


Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга кўра, Тоғли Қобароғ атрофидаги вазият юзасидан арманистонлик ҳамкасби Серж Саркисян билан олиб борган сўзлашувлари самарасиз якунланган.

Озарбайжон ва Арманистон президентларининг учрашуви Молдова пойтахти Кишинёвда бўлиб ўтди.

Бундан бир оз аввал Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кишинёвдаги учрашувда президентлар Тоғли Қорабоғ борасида мавжуд келишмовчиликларни бартараф этишда ижобий натижага эришди, деган фикрни билдирган эди.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 мингга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG