Линклар

Покистонда ҳужумчилар 15 кишини гаровга олди


Покистон ҳарбийларига кўра, Исломобод яқинидаги Покистон армияси қароргоҳига ҳужум қилган қуролланган шахслар камида 15 кишини гаровга олган.

Бундан бир оз аввал расмийлар қароргоҳга ҳужум қилган шахслар ва ҳарбийлар ўртасида рўй берган отишмада олти аскар ва ҳужум қилган шахслардан тўрт нафари нобуд бўлганини билдирди.

Покистон армияси матбуот вакили генерал Атҳар Аббос сўзларига кўра, қуролланган номаълум шахслар машинада ҳарбийлар постига яқинлашиб, аскарларга қарата ўт очган. Отишмада тинч аҳоли вакилларидан ҳам бир кишининг нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.

Мазкур воқеадан бир кун аввал Пешовар шаҳрида кучли портлаш содир этилган эди. Бу портлашда салкам 50 киши ўлган, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олган эди.
XS
SM
MD
LG