Линклар

logo-print

Ҳуқуқ ҳимоячиси товламачиликда айбланмоқда

  • Садриддин Ашур

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов бир фермердан 500 минг сўм талаб қилганликда айбланмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов бир фермердан 500 минг сўм талаб қилганликда айбланмоқда.

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов 10 октябр куни Фарғона вилояти ҳуқуқ - тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Норасмий маълумотларга кўра, унга товламачилик айби қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Озодлик радиосига 10 октябр куни фарғоналик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Абдусалом Эргашев гапириб берди:

- Яқинда менга Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Фарғона вилояти бўлими фаоли, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Ғанихон Маматхонов қўнғироқ иқлиб, уни вилоят прокуратурасининг 31 хонасига олиб келишганини айтди. «Нима сабабдан?» деб сўрасам, «Гапиргани қўйишмаяпти», деди. «Йўқ, гапиринг, мен билай», десам, “500 минг” деди. Шу билан алоқа узилди, бошқа гаплаша олмадим, - дейди Абдусалом Эргашев.

Наманганлик инсон ҳуқуқи фаоли Носир Зокирнинг айтишича, у бу воқеа ҳақида Абдусалом Эргашевдан эшитгач, тинмай Ғанихон Маматхоновга қўнғироқ қилган. Кўп уринишлардан сўнг у билан боғланишга муваффақ бўлган. Ғанихон Маматхоновнинг розилиги билан ўртадаги суҳбатни ёзиб олган:

Носир Зокир: Ғанихон, нима бўлди ўзи, сизга нима айб қўйишяпти?
Ғанихон Маматхонов: Фарғона шаҳрида битта фермер мени сумкамга 500 минг сўм пулни мажбур қилиб солаётган пайтда мени милиция ва прокуратура ходимлари қўлга олишди.

Мен пулни олмайман деган жойимда шу ишни қилишди. Булар Озодликка бераётган интервюларим учун қасддан бу ишни уюштиришди.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Абдусалом Эргашевнинг айтишича, у 10 октябр куни кеч соат 22 гача Фарғона вилояти прокуратураси биносида ўтирган ва Ғанихон Маматхонов билан учраштиришни, унга ҳимоячилик қилишини таъкидлаган.
Бироқ унинг бу илтимослари рад этилган.

Кузатувчиларнинг айтишларича, агар 90-йилларда ҳуқуқ ҳимоячилари ёки ҳукуматга ёқмай қолган одамлар ўқ-дори ва наркотик сақлаш каби ибтидоий айблов билан айбланиб, қамоққа ташланган бўлса, бугунги кунда уларни товламачиликда айблаш расм бўлиб қолди.

Узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячилари Норбой Холжигитов, Аъзам Турғунов, Аъзам Фармонов ва журналист Дилмурод Саййидлар ҳам айнан товламачиликда айбланган эдилар.
XS
SM
MD
LG