Линклар

Боку Туркия ҳаракатларини танқид қилди


Озарбайжон Туркиянинг Арманистон билан ўзаро алоқаларни яхшилашга оид шартнома имзолашини кескин танқид қилди.

-Арманистон қўшинларини босиб олинган Озарбайжон ҳудудидан чиқармай туриб Анқаранинг Ереван билан алоқаларни яхшилаши расмий Боку манфаатларига мутлоқ зиддир,-дейилади Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида.

Бундан ташқари расмий Боку баёнотида айтилишича, келишувнинг имзоланиши Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги қардошчилик алоқаларига раҳна солмоқда.

Шанба куни Арманистон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Цюрих шаҳрида ўзаро алоқаларни яхшлашни назарда тутган тарихий битимни имзоладилар.

Анқара ва Ереван ўртасидаги муносабатларнинг йўққа чиқишига Биринчи жаҳон уруши пайтида Усмонли турклар томонидан арманларнинг оммавий қирғин қилиниши сабаб бўлгани айтилади. Арманистон бу воқеларни геноцид деб баҳоласа, Туркия бу иддаоларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG