Линклар

logo-print

АҚШ ва Британия Эронни ҳамкорликка чорламоқда


-Биз бир овоздан гапириб, Эронга аниқ мужда йўлламоқдамиз. Халқаро ҳамжамият Эрон ҳукуматининг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга киришишини чексиз кутиб ўтирмайди, –деди Лондонда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Миллибанд билан учрашган Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби, шунингдек, биргина сўзлар етарли эмаслигини айтиб: "Теҳрон ўз нияти самимий эканини исботлаши учун ҳаракат қилмоғи лозим", деган фикрни билдирди.

Девид Миллибанд ўз навбатида халқаро ҳамжамият билан яхши алоқалар ўрнатиш учун Эронда имконият пайдо бўлганини таъкидлади.

Ғарб давлатлари Теҳронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда.


XS
SM
MD
LG