Линклар

Ҳиндистон вазири Толибон таҳдидидан огоҳ этди


Шу ҳафта Афғонистонга сафар қилган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Нирупама Рао халқаро ҳамжамиятни минтақадаги жангарилардан келаётган таҳдиддан огоҳлантирди.

Ҳиндистон расмийсининг мазкур баёнотидан уч кун аввал Кобулдаги Ҳиндистон элчихонаси олдида кучли портлаш содир этилди.
Камида 17 киши нобуд бўлган мазкур ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.

Жума куни Нирупама Рао Кобулдаги Ҳиндистон элчихонасига ташриф буюрди. Ҳиндистон расмийси, шунингдек, Кобул сафари давомида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, ташқи ишлар вазири Рангин Додфар Спанта ва бир қатор расмийлар билан музокаралар олиб борди.
XS
SM
MD
LG