Линклар

Афғонистон сайлови ҳануз баҳсларга сабаб бўлмоқда


БМТнинг Афғонистондаги миссияси раҳбари Кай Эйде август ойида бўлиб ўтган президент сайлови чоғида қонунбузарликка йўл қўйилганини тан олиб, қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

БМТ миссиясининг собиқ ходими Питер Гэлбрайт яқинда берган баёнотларидан бирида Кай Эйдени афғонистоннинг амалдаги президенти Ҳамид Карзайнинг қайта сайланишига йўл очиб бериш мақсадида сайловда қайд этилган қонунбузарликларни яширганликда айблади. Бироқ Кай Эйде бу айбловларни кескин рад этди.

20 август куни Афғонистонда ўтказилган президент сайловида амалдаги президент Ҳамид Карзай ғолиб деб топилди. Бироқ БМТ ҳомийлигида тузилган махсус кўмита сайлов давомида жиддий қонунбузарликлар қайд этилганини таъкидлаб, бир неча вилоятларда берилган овозларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG